Тошкентда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” мусобақасининг минтақавий босқичлари давом этмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Шайхонтоҳур тумани спорт мактабида “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари доирасида кураш тури бўйича минтақавий босқич беллашувлари бўлиб ўтди.
Шайхонтоҳур, Олмазор, Учтепа ва Юнусобод туманларидан ташриф буюрган ёш спортчилар ғалаба учун кураш олиб боришди.
Беллашув якунида ғолиб ва совриндорлар тантанали тарзда тақдирланди ҳамда мусобақанинг навбатдаги босқичига йўлланмаларни қўлга киритдилар.
Бакрадзе Иман
Редактор