locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда велоспорт бўйича халқаро ўқув курслари ўтказилмоқда

Қайд этиш керак, курслар якунига етгач, имтиҳондан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга сертификат ҳамда UCI Elite халқаро комиссари унвони берилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда велоспорт бўйича халқаро ўқув курслари ўтказилмоқда
photo: velosport Uzbekistan

Аввалроқ хабар берганимиздек, Тошкентда велоспорт бўйича халқаро “MTB ELITE NATIONAL COMMISSAIRE COURSE 2025” ўқув курслари бўлиб ўтмоқда. Унда Осиёнинг 10 га яқин давлатидан вакиллар қатнашяпти. Ўқув курсда Янги Зелландиядан ташриф буюрган MTB UCI комиссари, шу билан бирга, мазкур йўналишда 20 йиллик тажрибага эга Жереми Кристмас иштирокчиларга керакли билим ва кўникмаларни етказиб бормоқда.

Бугунги тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Қайд этиш керак, курслар якунга етгач, имтиҳондан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга сертификат ҳамда UCI Elite халқаро комиссари унвони берилади.

Маълумот учун, мазкур ўқув курсларида 6 нафар ўзбекистонлик мураббийлар ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бормоқда. Халқаро ўқув курслари 27-ноябрга қадар давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг