locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда таеквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги анъанавий турнири бошланди

Бугун пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида таеквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақа старт олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда таеквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги анъанавий турнири бошланди
photo: taekvando Uzbekistan

Тошкентда таеквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги анъанавий турнири бошланди

Бугун пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида таеквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақа старт олди.

Шу билан бир қаторда, "Бутунжаҳон таеквондо куни"га бағишлаб ўтказилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Корея Республикаси элчиси жаноб Вон до Ён бошчилигидаги делегация, шунингдек, асссоциациямиз Бош котиби Муроджон Мамадалиев иштирок этди.

Тадбир давомида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Вон до Ён ёш таеквондочиларга мусобақада омад ёр бўлишини тилаб, ўз эсдалик совғаларини топширди.

Корея Республикаси элчиси кубоги анъанавий мусобақасида Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 350 нафар спортчи ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Дастурга кўра, бугун пумсе (кўргазмали чиқиш) йўналиши ўтказилмоқда. Эртага эса кёруги (жанг) бўйича беллашувлар ташкил этилиши режалаштирилган. Ёшлар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада йигитлар ва қизлар 10 тадан вазн тоифасида даянга кўтарилишади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг