Тошкентда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда
Суперфиналда Тошкент шаҳри ва республиканинг бошқа вилоятларидан жами саккизта жамоалар иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Тошкент шаҳрида сув полоси бўйича U-15 Ўзбекистон чемпионати суперфинал баҳслари бошланди. Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган жамоалар мусобақанинг якуний босқичида ҳам ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суперфиналда Тошкент шаҳри ва республикамизнинг бошқа вилоятларидан жами саккизта (4 нафар эркак ва 4 нафар аёл) жамоалар иштирок этмоқда.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда
Тошкент шаҳри
Наманган вилояти
Сирдарё вилояти
Фарғона вилояти
Аёллар турнири
Наманган вилояти
Тошкент шаҳри
Хоразм вилояти
Фарғона вилояти
Розикжон Султонмуродов
Журналист