locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда спортнинг санда йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги учрашувлари старт олди

Мусобақанинг таолу йўналишидаги баҳслари 26-октябр куни бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда спортнинг санда йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги учрашувлари старт олди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш марказида ушу спорт турининг санда йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди

Мусобақанинг дастлабки кунида 7–12, 13-14, 15-17, 18+ ёшли спортчилар ўртасида санда йўналишидаги баҳслар ўтказилмоқда.

Шунингдек, анъанага мувофиқ, беллашувлар олдидан тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Ушу федерацияси раиси Равшан Ғаниев сўзга чиқиб, жорий йилда федерация томонидан эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритди.

Тантанали маросимда фахрли меҳмонлар сифатида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Спорт вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.

Мусобақанинг таолу йўналишидаги баҳслари 26-октябр куни бўлиб ўтади. Ушбу босқичда республикамизнинг барча вилоятларидан энг иқтидорли спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг