locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Расм: Gazeta.uz

20 май куни спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бу мусобақа мамлакат етакчи гимнастлари учун халқаро стартлар олдидан муҳим тайёргарлик босқичи бўлди.

Кўплаб иштирокчилар учун чемпионат 2–16 июн кунлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати ҳамда ундан сўнг илк бор Тошкентда ташкил этиладиган Жаҳон кубоги («Challenge Cup») босқичи олдидан назорат баҳси вазифасини ўтади.

Республикамиз чемпионати якунига кўра, спортчилар юксак тайёргарлик, кучли руҳий ҳолат ва Ўзбекистон шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилишга тайёр эканликларини намоён этишди.

Гимнастларимизнинг чиқишлари уларнинг яхши спорт формасида эканини ва жаҳон даражасидаги рақиблар билан муносиб рақобатлашишга тайёрлигини кўрсатди. Мусобақа нафақат чемпионлик учун кураш, балки муҳим стартлар олдидан самарали синов ҳам бўлди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг