Тошкентда “Silk Road to Tokyo” халқаро турнири бошланди
15 давлатдан 250 дан ортиқ спортчи иштирок этаётган мусобақа жаҳон чемпионати учун рейтинг очколарини тақдим этади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича нуфузли “Silk Road to Tokyo” халқаро турнири бошланди. Ушбу мусобақа Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасига эга бўлиб, унда 15 давлатдан 250 га яқин спортчи қатнашмоқда.
Турнир 17 август куни якунланади ва келаси ой Токиода бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун рейтинг очколарини тақдим этади. Атлетлар жами 22 йўналиш бўйича баҳс олиб боришади. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари эса асосий таркибда медаллар учун курашишади.
Бакрадзе Иман
Редактор