locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда “Рақамли коммуникациялар ва ижтимоий тармоқлар” V минтақавий семинари бошланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда “Рақамли коммуникациялар ва ижтимоий тармоқлар” V минтақавий семинари бошланди
Расм: Gazeta.uz

Бугун, 3 июн куни пойтахтимизда “Рақамли коммуникациялар ва ижтимоий тармоқлар” V минтақавий семинари ўз ишини бошлади. Тадбир Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси, Осиё Олимпия кенгаши, Aichi-Nagoya–2026 ёзги Осиё ўйинлари Ташкилий қўмитаси ҳамда 15 та мамлакатнинг Миллий Олимпия қўмиталари медиа соҳаси вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Семинарда Спорт вазирлиги масъул ходимлари, шунингдек, нуфузли халқаро ташкилотларнинг экспертлари иштирок этмоқда. Улар иштирокчиларга ижтимоий тармоқлар билан самарали ишлаш, айниқса, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш юзасидан ўз тажриба ва билимларини ўртоқлашмоқда.

Шунингдек, Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари билан яқинлашиб келаётган йирик спорт мусобақалари олдидан медиа, маркетинг ва пиар соҳаларидаги тайёргарлик ишлари юзасидан фикр алмашиш ҳам режалаштирилган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг