locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда пара енгил атлетика бўйича халқаро ҳакамларни тайёрлаш курси старт олди

Мазкур курс мамлакатимизда пара спортни янада ривожлантириш, малакали ҳакамлар заҳираси кенгайтириш ва халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказишга хизмат қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда пара енгил атлетика бўйича халқаро ҳакамларни тайёрлаш курси старт олди
Photo: Para Olimpiyada

Пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"да бугундан Бутунжаҳон пара енгил атлетика ташкилоти ҳамда Осиё Паралимпия қўмитаси мутахассислари иштирокида пара енгил атлетика бўйича халқаро ҳакамлик курси бошланди.

Ушбу ўқув курси 3 кун давом этиб, унда 60 нафар мутахассис иштирок этади. Дастур доирасида иштирокчилар пара енгил атлетика қоидалари, ҳакамлик мезонлари ҳамда халқаро стандартлар асосида билим ва кўникмаларини оширишади. Семинар давомида мутахассисларга мусобақани бошқариш, беллашувлар жараёнида эътибор қаратиладиган асосий жиҳатлар ва тамойиллар, шунингдек, амалдаги қоидалар атрофлича тушунтирилмоқда. Иштирокчиларга мусобақаларни адолатли ва шаффоф ташкил этиш, ҳакамлик фаолиятида холисликни таъминлаш ҳамда халқаро талабларга мувофиқ иш олиб бориш бўйича амалий кўникмалар берилмоқда.

Мазкур курс мамлакатимизда пара спортни янада ривожлантириш, малакали ҳакамлар заҳираси кенгайтириш ва халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказишга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг