locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда от юртиш бўйича халқаро турнирлар ўтказилди

“Замперони” лақабли отида Гран-при совринига эга чиқди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда от юртиш бўйича халқаро турнирлар ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Тошкентда от спортининг турли йўналишлари бўйича нуфузли мусобақалар ўтказилмоқда. Бугун от юртиш бўйича CDI3* ва CDI1* тоифасидаги халқаро турнирлар якунланди.

Мусобақа умумий натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақаларда жами 10 та медални қўлга киритди:
5 та олтин,
2 та кумуш,
3 та бронза.

CDI3* тоифасидаги мусобақанинг катта соврини ҳамюртимиз Алина Шевсовага насиб этди. Спортчимиз “Замперони” лақабли отида Гран-при совринига эга бўлди.

Аҳамиятлиси, Шевсова CDI1* йўналишида ҳам энг юқори балл йиғишга эришди. Ушбу дастурда унга “Носито Де Музе” тулпори ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, Феруза Абдуллаева “Лидер” оти билан бронза медалига сазовор бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг