locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда «Кўринмас медал» ҳужжатли филми намойиши бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда «Кўринмас медал» ҳужжатли филми намойиши бўлиб ўтди
Расм: Gazeta.uz

«Yulduz cinema» кинотеатрда Ўзбекистон олимпия футбол терма жамоасига бағишланган «Кўринмас медал» номли ҳужжатли филмнинг премераси ўтказилди.

Gazeta.uz сайти ҳамкорлигида суратга олинган ушбу филм тарихда илк бор ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган миллий жамоамизнинг саъй-ҳаракатлари ва мураббий Тимур Кападзе бошчилигида босиб ўтилган йўл ҳақида ҳикоя қилади.

Таъкидлаш жоизки, филм намойишида Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда футбол соҳасидаги бир қатор расмийлар ва мутахассислар иштирок этди.

Тадбир давомида расмийлар Президент ташаббуси билан спортчилар учун яратилган шароитлар туфайли бу ютуқка эришилганини қайд этишди. Шунингдек, филм ижодкорларига миннатдорлик изҳор этилди ва давлат қўллаб-қувватлови билан ўзбек футболида яна кўп тарихий саҳифалар ёзилишига ишонч билдирилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг