Тошкентда конкур ва от ёрттириш бўйича халқаро мусобақаларга старт берилди
Бугун Тошкентдаги “Universal Horses Stable” мажмуасида от спортнинг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги, Жаҳон кубоги саралаш босқичлари, Осиё кубоги ҳамда от ёрттириш бўйича CDI-1* FIE Dressage World Challenge турнирларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Байрамона руҳда ташкил этилган очилиш маросимида Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти ҳамда қатор фахрий меҳмонлар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан мутасаддилар мамлакатимизда от спортнинг барча йўналишлари босқичма-босқич ривожланётгани, спортчиларимиз халқаро ареналарда юқори натижаларга эришишаётганини алоҳида таъкидладилар.
Очилиш маросимидан сўнг бугунги беллашувларга старт берилди. Турнирлар давомида спортчилар нафақат совринли ўринлар, балки халқаро рейтинг очколарини жамғариш учун кураш олиб борадилар.