locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда карате WKF бўйича Осиё чемпионати бошланди

Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Тошкентда карате WKF бўйича Осиё чемпионати бошланди
ФОТО: Olympic.uz

Бугун пойтахтимизда карате WKF бўйича XXI Осиё чемпионатига старт берилди. Бироз аввал мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Осиё карате федерацияси, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат карате ассоциацияси раҳбарияти иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, мазкур қитъа биринчилигида параспортчилар ҳам қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришмоқда.

Тадбирда сўз олган расмийлар юртимизда карате ёшларнинг севимли спорт турларидан бирига айланиб бораётгани, терма жамоа вакилларидан олдинда турган комплекс мусобақаларда юқори натижалар кутилётгани хусусида тўхталишди.

Маросимдан сўнг биринчи кун дастуридан ўрин олган ҳал қилувчи беллашувларга старт берилди. Муросасиз беллашувларда терма жамоамиз аъзолари юқори натижалар қайд этишмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг