locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда камондан отиш бўйича мураббийлар семинари бошланди

Олимпия ҳамжиҳатлиги доирасида ташкил этилган тадбирда 12 ҳудуддан мутахассислар қатнашмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда камондан отиш бўйича мураббийлар семинари бошланди
Расм: Gazeta.uz

Кеча, 22 июн куни Тошкент шаҳрида камондан отиш бўйича маҳаллий мураббийлар учун махсус семинар бошланди. Тадбир Халқаро Олимпия қўмитасининг Олимпия ҳамжиҳатлиги лойиҳаси доирасида, World Archery (Жаҳон камондан отиш федерацияси), Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Семинарда мамлакатнинг 12 та вилояти ва Тошкент шаҳридан жами 27 нафар мураббий иштирок этмоқда.

Дарслар World Archery’нинг спорт комиссияси раҳбари, тажрибали эксперт Виктория Ковал (Украина) томонидан олиб борилмоқда. Қатнашчилар замонавий тайёргарлик усуллари, йирик мусобақаларга атрофлича тайёргарлик кўриш, шунингдек, халқаро федерация қабул қилган янги қоидалар ва қарорлар билан танишиш имконига эга бўлишади.

Семинар Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилмоқда ва 30 июнгача давом этади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг