locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда илк бор «Паралимпиячилар матонати» халқаро форуми бўлиб ўтади

Спортчилар ва мураббийлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилади ва маҳорат дарслари ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда илк бор «Паралимпиячилар матонати» халқаро форуми бўлиб ўтади
Фото: ParalympicUz

2025 йил 24-28–ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон тажрибасини халқаро миқёсда тарғиб этиш мақсадида “Паралимпиячилар матонати” халқаро форуми ҳамда унинг доирасида “Адаптив спорт” фестивали ташкил этилади.

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар яратиш, адаптив спортни ривожлантириш ва жисмоний реабилитация тизимини оммалаштиришга хизмат қилади.

Форумда хорижий паралимпия спортчилари, халқаро экспертлар, мутахассислар ва ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, адаптив спорт инфратузилмаси, таълим дастурлари, ижтимоий интеграция масалалари бўйича муҳокамалар олиб борилади. Шунингдек, машҳур паралимпия спортчилари, юқори натижаларга эришган матонат ва жасорат соҳиблари билан мотивацион учрашувлар ўтказилади.

Адаптив спорт фестивали доирасида Россия адаптив хоккей федерациясининг етакчи спортчилари ва мураббийлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилади ва маҳорат дарслари ўтказилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг