locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда қиличбозлик (рапира, сабля, шпагa) бўйича ҳакамлар учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда қиличбозлик (рапира, сабля, шпагa) бўйича ҳакамлар учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси томонидан ҳакамлар ва мураббийлар малакасини оширишга қаратилган навбатдаги семинар ташкил этилди.
Унда мамлакатимизнинг турли вилоятлари, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳри вакиллари иштирок этди.

Семинар дастуридан ўрин олган мавзулар:
FIE умумий қоидалари бўйича тушунтириш ва муҳокамалар
Жанг майдони: чегаралар, жанг давомийлиги, тиббий танаффуслар
Ҳакамларнинг вазифалари ва интизомий чоралар тоифалари
Ҳужумда устуворлик, қоидбузарлик ва жазолар
Видео орқали жанглар таҳлили ва иштирокчиларнинг фикрлари.

Имтиҳон босқичлари:
Назарий қисм,
Оғзаки қисм – ўтилган мавзулар асосида саволларга жавоб бериш
Амалий қисм – жангларни кузатувчилар иштирокида бошқариш

Ушбу семинар ёш ҳакамлар учун катта тажриба, янги билим ва амалий кўникмалар манбаи бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг