locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда қиличбозлик бўйича халқаро конференция ўтказилмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда қиличбозлик бўйича халқаро конференция ўтказилмоқда
Фото: Olympic.uz

Тошкентда “Дунёда қиличбозликнинг глобал ривожланиши: Муаммо, ечим ва инновациялар” мавзусидаги В халқаро конференция ўз ишини бошлади. Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам қатнашди.

Халқаро қиличбозлик академияси, Осиё, Пан Америка ва Африка қиличбозлик Конфедерациялари ҳамкорлигида ташкил этилаётган конференция ушбу спорт турининг минтақалардаги ривожини ошириш юзасидан аҳамиятли ҳисобланади.

Сўз олган расмийлар мамлакатимизда қиличбозлик ривожи янги босқичга кўтарилаётгани, келаси йил Тошкент мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига катта тайёргарлик олиб борилаётгани хусусида тўхталишди.

Конференция икки кун давом этади. Унда кўплаб мутахассислар бутун дунёда қиличбозлик оммавийлигини ошириш юзасидан турли мавзуларда маъруза қилишади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг