Тошкентда Халқаро волейбол кунининг 130 йиллиги кўтаринки кайфиятда нишонланди
Волейболнинг 130 йиллиги муносабати билан пойтахтимизда байрамона тадбир ташкил этилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
7 июл — бутун дунёда Халқаро волейбол куни сифатида нишонланади. Жорий йил мазкур сана волейболнинг 130 йиллигига тўғри келаётгани муносабати билан мамлакатимизда ҳам у махсус байрам сифатида улуғланди.
Пойтахтимиздаги JAR спорт мажмуасида ушбу муҳим санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Волеибол федерацияси раҳбарияти, соҳанинг фаол вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Юзлаб волейбол ихлосмандларини бирлаштирган мазкур тадбир доирасида оммавий югуриш мусобақаси ҳам ташкил этилди. Байрам жараёни спорт муҳитини янада жонлантирди ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилди.
Бакрадзе Иман
Редактор