locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда халқаро тоифадаги турнирлар муваффақиятли ўтказилди

Мазкур нуфузли мусобақаларда 8 та давлатдан жами 20 нафар шахматчи иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда халқаро тоифадаги турнирлар муваффақиятли ўтказилди
Фото: Chess Uzbekistan

Жорий йилнинг 27-март – 3-апрель кунлари Тошкент шаҳрида халқаро спорт устаси ҳамда халқаро гроссмейстер унвонлари учун нормативларни бажаришга қаратилган “Tashkent GM Round Robin” ва “Tashkent IM Round Robin” турнирлари бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли мусобақаларда 8 та давлатдан жами 20 нафар шахматчи иштирок этди. Турнирлар давра тизимида, 9 турдан иборат шаклда ташкил этилди ва юқори савияда, муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтказилди.

Ушбу турнирларда ҳамюртларимиз юқори натижаларни қайд этди. Жумладан, Ботиралиев Абдумажид “Tashkent IM Round Robin” мусобақасида 1-ўринни эгаллаб, +147 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Шунингдек, яна бир вакилимиз Матякубов Миразиз халқаро спорт устаси (IM) нормативини муваффақиятли бажарди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг