locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда халқаро конференция: Кураш ривожидаги долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда халқаро конференция: Кураш ривожидаги долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда
Расм: olamsports.uz

7 май куни Тошкентда “Кураш ривожидаги долзарб муаммолар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди. Ушбу тадбир миллий спорт туримиз — курашнинг жаҳон аренасидаги нуфузини мустаҳкамлашга бағишланган.

Конференцияда Халқаро кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбарлари, шунингдек, Халқаро кураш институти ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг олимлари ҳамда мутахассислари иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида курашни Олимпия спорт турлари дастурига киритиш, унинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш ва халқаро майдондаги мавқеини ошириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг