Тошкентда гандбол бўйича Осиё чемпионати старт олди
Бугун, 20 август куни Тошкентда 19 ёшли қизлар ўртасида гандбол бўйича Осиё чемпионати бошланди. Қитъамизнинг энг кучли 8 жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида Хитой, Хитой Тайпейи, Гонконг ва Ҳиндистон билан баҳслашади. Ҳамюртларимиз дастлабки ўйинни бугун Ҳиндистонга қарши ўтказади. Учрашув соат 18:30 да “Алпомиш” муз саройида старт олади.
Жамоамизнинг гуруҳ босқичи тақвими:
• 1-тур: Ўзбекистон – Ҳиндистон (20 август, 18:30)
• 2-тур: Ўзбекистон – Гонконг (21 август, 18:00)
• 3-тур: Ўзбекистон – Хитой Тайпейи (24 август, 18:00)
• 4-тур: Ўзбекистон – Хитой (25 август, 18:00)
Маълумот учун, ушбу чемпионат 2026 йилги U20 жаҳон чемпионатига саралаш ҳисобланади. Ярим финалга чиқадиган тўртта жамоа жаҳон биринчилиги йўлланмасига эга бўлади.