locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда эртадан от спорти бўйича халқаро турнир бошланади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

2025-йил 17–27 апрель кунлари мамлакатимизда от спортининг йирик халқаро мусобақалари — Жаҳон кубогининг 1–2 босқичлари, Осиё кубоги ҳамда от юртиртиш спорт турининг CDI 1 * Dressage Challenge мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Тарихда илк бор Жаҳон кубоги 2-босқичи доирасида, ушбу мусобақанинг айнан ўртасида — Президент кубоги ҳам ўтказилмоқда. Бу эса тадбирга алоҳида нуфуз ва эътибор бахш этмоқда.

Мазкур нуфузли спорт тадбири халқаро майдонда ўзбек от спортнинг салоҳиятини намоён этиш, спортчиларимизнинг маҳоратини ошириш ҳамда халқаро тажриба алмашиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.

Эртага, 18 апрель куни, мусобақанинг илк босқичи старт олади. Барча иштирокчиларга омад, муваффақият ва ёрқин чиқишлар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг