locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда енгил атлетика ва синхрон сузиш бўйича халқаро турнирлар бошланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкентда енгил атлетика ва синхрон сузиш бўйича халқаро турнирлар бошланди
ФОТО: Olympic.uz

Бугун Тошкентда енгил атлетика ва синхрон сузиш бўйича халқаро мусобақаларга старт берилди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг стадионида ўтаётган UNG Meeting Continental турнири Халқаро енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган бронза даражасидаги турнир бўлиб, унда 13 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Мусобақа бир кунга мўлжалланган.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмаларига қарашли сув спорти саройида синхрон сузиш бўйича “Сув париси” Марказий Осиё очиқ чемпионати ташкил этилмоқда.

6 мамлакат спортчилари мазкур турнирда U12, U15 ва катталар ёш тоифаларида медаллар учун баҳс олиб борадилар. Турнир 17-майга қадар давом этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг