locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкентда CAVA халқаро волейбол мусобақаси тантанали тарзда очилди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Тошкентда CAVA халқаро волейбол мусобақаси тантанали тарзда очилди
Расм: Gazeta.uz

2025-йил 10–16-июн кунлари Тошкентдаги “Жар” спорт мажмуасида U-16 ва U-19 ёш тоифалари ўртасида халқаро волейбол мусобақаси бошланди. Бу мусобақа кетма-кет учинчи марта ўтказилаётган бўлиб, жорий йилги баҳслар юқори савияда ўтиши кутилмоқда.

Очилиш маросимида Спорт вазири А.Икрамов, Волейбол федерацияси раиси биринчи ўринбосари Б.Абдуллаев, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, халқаро делегациялар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Расмийлар ўз нутқларида волейбол сўнгги йилларда нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада жадал ривожланаётганини, халқаро мусобақалар эса ёшлар учун муҳим тажриба мактаби эканини таъкидлашди.

Иштирокчи жамоалар байроқлар остида тантанали тарзда майдонга кириб келишди. Мусобақа ёш спортчилар учун фақатгина рақобат эмас, балки маданий алмашинув ва дўстликни мустаҳкамлаш имконини ҳам беради.

Тадбир доирасида байрамона концерт дастури ҳам намойиш этилди. Унда Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорлари, фольклор жамоалари ва ёш ижрочилар қатнашиб, томошабинларга кўтаринки кайфият улашди.

Иштирокчи давлатлар: 🇮🇷 Эрон, 🇮🇳 Ҳиндистон, 🇰🇿 Қозоғистон, 🇰🇬 Қирғизистон ва 🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоалари.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг