Тошкентда бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди
Мусобақада 7 мамлакатдан ташриф буюрган 97 нафар спортчи баҳс олиб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Бугун пойтахтимизда бадминтон бўйича ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати старт олди. Мусобақада 7 мамлакатдан ташриф буюрган 97 нафар спортчи баҳс олиб бормоқда.
Беллашувлар U-15, U-17 ва U-23 ёш тоифаларида ўтказилмоқда. 22 сентябрга қадар давом этадиган мусобақада жамоавий, яккалик, жуфтлик ва микст дастурларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади.
Аввалроқ ташкилотлар мусобақа бўйича йиғилишда иштирок этишган ва шароитлар билан танишганди.