Тошкентда Asia auto gymkhana championship 2026 иккинчи босқичи якунлари
Тошкентда Asia auto gymkhana championship 2026 иккинчи босқичи якунлари
Тошкентда Asia auto gymkhana championship 2026 мусобақасининг иккинчи босқичи ўз якунига етди.
Мусобақада саккиз мамлакатдан 32 нафар спортчи — Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Малайзия, Австралия, Гонконг ва Хитой Тайпейи вакиллари иштирок этди.
Барча пойгалар UzAuto Motors компанияси томонидан тақдим этилган бир хил Chevrolet Onix автомобилларида ўтказилди. Бу барча иштирокчилар учун тенг техник шароит яратиб, натижалар, аввало, пилотларнинг маҳорати ва аниқлигига боғлиқ бўлишини таъминлади.
Спортчилар ҳам автомобилларни ижобий баҳолаб, уларнинг яхши бошқарувчанлиги, ҳаракатчанлиги ва ишончлилигини алоҳида таъкидладилар. Мусобақа давомида автомобиллар барқарор ишлади ва ҳеч қандай техник муаммолар кузатилмади.
Саралаш ва ҳал қилувчи плей-офф пойгалари якунларига кўра, эркаклар ва аёллар ўртасидаги шахсий баҳсларда ғолиблар аниқланди.
Эркаклар ўртасидаги шахсий баҳс
Ярим финалда Ўзбекистон вакили Отабек Мадалиев Қирғизистон вакили Алексей Веденев билан кечган баҳсдан сўнг финалга йўл олди ва якуний натижаларга кўра иккинчи ўринни эгаллади.
1-ўрин. Алексей Веденев, Қирғизистон
2-ўрин. Отабек Мадалиев, Ўзбекистон
3-ўрин. Максим Вотчал, Қозоғистон
Аёллар ўртасидаги шахсий баҳс
Аёллар ўртасидаги ярим финалда Ўзбекистоннинг икки нафар вакиласи кучли тўртликдан жой олди.
Пойгалар якунига кўра, аёллар баҳсида Саминахон Аҳмаджонова биринчи ўринни, Сабина Юсупова эса учинчи ўринни эгаллади.
1-ўрин. Саминахон Аҳмаджонова, Ўзбекистон
2-ўрин. Ю Жинг Лин, Хитой Тайпейи
3-ўрин. Сабина Юсупова, Ўзбекистон
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси спортчи қизлари аёллар ўртасидаги шахсий баҳсда бирданига иккита совринли ўринни — биринчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди!
Жуфтлик баҳслари
Ўзбекистон вакиллари жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этдилар.
Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳси:
1-ўрин. Акйлбек Омуракунов ва Алексей Веденев, Қирғизистон
2-ўрин. Саҳил Кҳанна ва Видит Жаин, Ҳиндистон
3-ўрин. Олим Аҳмаджонов ва Дилшод Юсупов, Ўзбекистон
Аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳси:
1-ўрин. Алёна Вершинина ва Дина Мукҳаметзянова, Қирғизистон
2-ўрин. Сабина Юсупова ва Саминахон Аҳмаджонова, Ўзбекистон
3-ўрин. Яна Пелениченко ва Вероника Матушевская, Қозоғистон
Аралаш жуфтлик баҳси:
1-ўрин. Тиффанй Леунг ва Чуи Ка Кам, Гонконг
2-ўрин. Олим Аҳмаджонов ва Саминахон Аҳмаджонова, Ўзбекистон
3-ўрин. Ю Жинг Лин ва Лианг Чен Чоу, Хитой Тайпейи
Мусобақа якунларига кўра, жамоавий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп балл тўплаб, ғолибликни қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ушбу уй босқичида саккиз нафар спортчи иштирок этди:
1. Дилшод Юсупов
2. Отабек Мадалиев
3. Олим Аҳмаджонов
4. Сайидакбар Камолдинов
5. Саминахон Аҳмаджонова
6. Сабина Юсупова
7. Маликахон Зайнутдинова
8. Оксана Глова
Спортчиларимизни, мураббийларни ва бутун жамоани муносиб натижа билан табриклаймиз! Мусобақа давомида иштирокчиларни қўллаб-қувватлаган ташкилотчилар, ҳакамлар, маршаллар, техник ва тиббий хизматлар, кўнгиллилар, ҳамкорлар ҳамда томошабинларга миннатдорлик билдирамиз.
Тошкентдаги Asia auto gymkhana championship 2026 мусобақасининг 2-босқичи якунланди!
Ўзбекистон терма жамоаси билан фахрланамиз!
Олдинда иштирокчиларни Гонконгда бўлиб ўтадиган Асиа Ауто Гймкҳана Чампионшип 2026 мусобақасининг учинчи босқичи кутмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасига муваффақиятли тайёргарлик ва халқаро майдонда янги ёрқин натижалар тилаймиз!