locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент яна бир йирик спорт воқеасига мезбонлик қилди!

Ўзбекистон жамоаси ҳам мусобақада муносиб иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент яна бир йирик спорт воқеасига мезбонлик қилди!
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Пойтахтимизда ўтказилган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси жамоалар баҳси билан якунланди. Дунёнинг энг кучли терма жамоалари ғолиблик учун муросасиз кураш олиб борди.

Ўзбекистон жамоаси ҳам мусобақада муносиб иштирок этди. Жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Дайибекова Зайнаб, Пердибаева Гулистан, Шокирова Самира ва Ўтебаева Наргиза ўз маҳорат ва матонатларини намоён этишди, бироқ бироз омад етишмай, мусобақани кучли Топ-16 жамоалар сафида якунлашди.

Мусобақа якунига кўра, Халқаро қиличбозлик федерацияси — FIE байроғи остида иштирок этган Россия терма жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медал ва Жаҳон кубогини қўлга киритди
2-ўрин — Америка Қўшма Штатлари
3-ўрин — Япония

Тошкентдаги ушбу нуфузли мусобақа нафақат спортчилар учун катта тажриба, балки мухлислар учун ҳам унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Олдинда эса янада йирик ғалабалар сари йўл давом этади!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг