locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент вилоятида волейболни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент вилоятида волейболни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Тошкент вилоятида Ички ишлар идоралари вакиллари, волейбол тренерлари, вилоят спорт бошқармаси, шунингдек, Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг ўринбосари Файзиев Жамшид Шукруллоевич ва вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Бобоқулов Рустам Сувонқулович иштирокида онлайн йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилиш давомида вилоятда волейбол спорт турини янада ривожлантириш, қулай шарт-шароитлар яратиш, ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳар бир туман умумтаълим мактабларида волейбол тўгаракларини йўлга қўйиш, туман терма жамоаларини шакллантириш ҳамда иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, селекция жараёнини самарали ташкил этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг