locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент вилоятида Тўхфатуллин хотирасига бағишланган шоссей велоспорт бўйича республика турнири бошланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент вилоятида Тўхфатуллин хотирасига бағишланган шоссей велоспорт бўйича республика турнири бошланди
Расм: Gazeta.uz

14 апрел куни мусобақанинг тантанали очилиши бўлиб ўтди, 15 апрелдан эса Тўхфатуллин хотирасига бағишланган анъанавий республика турнири старт олди. Мусобақалар шоссей велоспорт йўналишида (ўғил болалар ва қизлар ўртасида) ўтказилмоқда ва 14 апрелдан 17 апрелгача, яъни уч кун давом этади. Беллашувлар Тошкент вилоятида бўлиб ўтади.

Ушбу турнирнинг мақсади - Тўхфатуллин хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодга унинг спортдаги фаолияти ва ютуқларини танитиш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва қўллаб-қувватлаш, спортчилар ўртасида дўстона рақобат ва тажриба алмашинувини ривожлантириш, ҳамда ёшлар ўртасида велоспортни оммалаштиришдир.

Эслатиб ўтамиз, 11 апрел куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вакиллари яхши натижалар кўрсатишди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг