Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида Тошкент кузи-2025 халқаро шахмат турнири старт олди
Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида “Тошкент кузи-2025” халқаро шахмат турнири старт олди.
Турнирда СО‘ТЕАИСМ тарбияланувчилари ҳам дона сурмоқда. Жумладан, тренерлар Юсуфбой Содиқов ва Динара Алибекованинг шогирдларидан Ғайратбек Зарипов, Абдулазиз Ибрагимов, Султонхусайн Бобожонов, Шаҳзод Зоитовлар V-группада, Соҳиба Ибрагимова, Маҳмуджон Бозоров, Нурмуҳаммад Содиқов ва Жавоҳир Шавкатовлар эса S-группада иқтидорини намойиш этмоқда.
Шунингдек, мусобақада Халқаро шахмат академиясининг саккиз нафар хоразмлик шуғулланувчиси - Беҳруз Бозорбоев, Беҳруз Жуманиязов, Орифжон Бахтиёров (учаласи V-группада), Муслимабону Аҳмедова, Фазлиддин Эркинов, Фазлиддин Ҳабибуллаев ва Меҳирбек Раҳимбоев (ҳаммаси S-группада) ҳам маҳоратини синовдан ўтказмоқда.