Тошкент шаҳрида ёшлар учун янги спорт майдони фойдаланишга топширилди
Чимли футбол майдонлари бир вақтнинг ўзида 300 нафаргача ёшга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли спорт мактаби ҳудудидаги табиий ва сунъий чимли футбол майдонлари фойдаланишга топширилди.
Мазкур лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиб, лойиҳанинг умумий қиймати 6,4 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади.
45×70 метрли табиий чимли ҳамда 40×60 метрли сунъий чимли футбол майдонлари бир вақтнинг ўзида 300 нафаргача ёшга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Янги спорт иншоотлари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва футболни янада ривожлантиришга хизмат қилади.