Тошкент шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўз якунига етди
Тошкент шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўз якунига етди.
Мусобақа давомида жамоалар кубок учун муросасиз баҳсларда иштирок этиб, ўз маҳорати ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этдилар. Якунда ғолиб ва совриндор жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
АЁЛЛАР БЎЙИЧА:
1-ўрин — Хоразм вилоятининг UrDU спорт клуби
2-ўрин — Андижон вилоятининг ADPI спорт клуби
3-ўрин — Бухоро вилоятининг BuxDU спорт клуби
ЭРКАКЛАР ЎРТАСИДА:
1-ўрин — Бухоро вилоятининг BuxDU спорт клуби
2-ўрин — Ички ишлар вазирлиги Академиясининг ИИВ Академия спорт клуби
3-ўрин — Ички ишлар вазирлиги Ҳумо VC спорт клуби
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланиб, уларга кубоклар, медал ва эсдалик совғалар топширилди
Мусобақада қатнашган барча жамоаларга келгуси баҳсларда омад ва янги зафарлар тилаймиз!