locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган WTT Youth Contender Tashkent халқаро турнири давом этмоқда

Мусобақада дунёнинг 11 та давлатидан 178 нафар иқтидорли спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган WTT Youth Contender Tashkent халқаро турнири давом этмоқда
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси

Мазкур мусобақа Жаҳон стол тенниси (WTT) турнирлари тарихида алоҳида рекорд натижаларни қайд этаётгани билан аҳамиятлидир. Хусусан, илк бор WTT туркумидаги мусобақада жами 371 нафар спортчи иштирок этмоқда. Ушбу кўрсаткич турнирнинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва қамровини яққол намоён этади.

Мусобақада дунёнинг 11 та давлатидан 178 нафар иқтидорли спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон стол тенниси тарихида илк бор 192 нафар маҳаллий спортчи ўз юртида ўтказилаётган халқаро мусобақада иштирок этиб, муҳим халқаро тажриба тўплаш имкониятига эга бўлмоқда.

Турнир доирасида пойтахтимизга 480 нафардан ортиқ хорижий делегация аъзолари, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда расмий меҳмонлар ташриф буюрган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг