locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича U-13 ва U-15 ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида шахсий-жамоавий Ўзбекистон кубоги бошланди

“Бадминтон маркази”да ўтказилаётган мусобақада 14 та жамоа қатнашмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича U-13 ва U-15 ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида шахсий-жамоавий Ўзбекистон кубоги бошланди
photo: Google

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календар режасига асосан, Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича U-13 ва U-15 ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида шахсий-жамоавий Ўзбекистон кубоги бошланди.

Пойтахтимиздаги “Бадминтон маркази”да ўтказилаётган мусобақада 14 та жамоа қатнашмоқда. Хоразм вилояти терма жамоаси 12 нафар спортчидан ташкил топган бўлиб, 10 нафари СЎТЕАИСМ (тренерлар Мансур Мадримов, Абдулла Абдуллаев) ва 2 нафари Ҳазорасп СМ (тренер Хуршид Якубов) тарбияланувчиларидир.

Хоразмликлар жамоавий биринчиликнинг А-группасига Қорақалпоғистон республикаси, Сирдарё, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари жамоаларига қарши кортга чиқишади.

Бугун ёш бадминтончилар Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятлари вакиллари билан куч синашиб, учаласини ҳам бир хил, 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг