Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади
Турнир 16-22 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Халқаро бадминтон федерацияси Осиё минтақаси бўйича вице президенти Жассим Кансо Тошкентга ташриф буюрди.
Жорий йилнинг 16-22 сентябр кунлари пойтахтимиздаги Тошкент давлат иқтисодиёт университети спорт комплексида бўлиб ўтадиган мусобақаларга кўрилаётган қизғин тайёргарлик жараёнлари Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов ва хорижий меҳмонлар иштирокида кўздан кечирилди.
Бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионатида U15, U17, U23 ёш тоифаларида Ўзбекистон Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон ва Мўғулистон мамлакатларидан жамоалар иштирок этишади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист