Тошкент шаҳри мезбонлик қилган U18 ёш тоифасидаги Осиё соҳил волейболи чемпионати ниҳоясига етди
100 нафардан ортиқ ёш спортчилар Осиё чемпионлиги учун баҳс олиб бордилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтган мусобақа юқори савия, кескин рақобат ва ёрқин спорт лаҳзалар билан волейбол ихлосмандларига унутилмас таассуротлар улашди.
Мазкур чемпионатда Осиё волейбол конфедерациясига аъзо давлатлардан жами 15 та терма жамоа иштирок этди. Мусобақаларда 25 та ўғил болалар ва 23 та қизлар жамоаларидан 100 нафардан ортиқ ёш спортчилар Осиё чемпионлиги учун баҳс олиб бордилар.
Якуний натижаларга кўра:
Қизлар ўртасида:
Хитой
Австралия
Қозоғистон
Ўғил болалар ўртасида:
Австралия
Қозоғистон
Қатар
Ушбу чемпионат мамлакатида соҳил волейболи тобора ривожланиб бораётганини, Ўзбекистон эса йирик халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил эта оладиган давлатлардан бирига айланаётганини яна бир бор намойиш этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист