locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент саммити: VAR тизими ва мураббийлар иштирокига рухсат бериш масалалари муҳокама этилди

2025 йил 16 сентябрь куни Кураш ҳакамлиги бўйича Тошкент саммитининг иккинчи кун сессиялари давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент саммити: VAR тизими ва мураббийлар иштирокига рухсат бериш масалалари муҳокама этилди
photo: kursh

2025 йил 16 сентябрь куни Кураш ҳакамлиги бўйича Тошкент саммитининг иккинчи кун сессиялари давом этмоқда. Анжуманда кураш мусобақаларида замонавий технологияларни жорий этиш ва ташкилотчилик жараёнларини такомиллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Сессияларда, жумладан, VAR тизимини жорий этиш ва унинг техник тамойиллари муҳокама этилди. Таъкидланишича, мазкур тизим кураш баҳсларида адолат ва шаффофликни янада таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, муҳокамалар давомида кураш мусобақаларида мураббийлар иштирокига рухсат бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Янги тартибга кўра, мураббийлар ИКАнинг A ва B тоифали лицензиясига эга бўлиши ва баҳс жараёнига халал бермаслиги шарт этиб белгиланди. Ҳолатни қайта кўриб чиқиш зарур бўлганда эса жамоа мураббийларига расмий илтимоснома киритиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда.

Мазкур муҳокамаларда ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насирий, техник директор Рави Капур, администрация раҳбари Мансур Мирзаев, Халқаро Кураш институти ректори Ҳабибулло Тожиев, Осиё Кураш Конфедерацияси техник директори Али Шакирхони ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг