locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент самбо бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент самбо бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилади
ФОТО: ITAR-TASS

Жорий йилнинг 14-апрелидан 20-апрелигигача Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтади. Беллашувлар “Юнусобод” спорт мажмуасида ташкил этилади.

Баҳсларда Осиё ва Океания минтақасининг 25 га яқин мамлакатидан 600 нафардан ортиқ самбочи иштирок этиши кутилмоқда.

Жанглар 14-апрел куни соат 09:00 да старт олади. Куннинг биринчи ярмида саралаш баҳслари ўтказилса, соат 16:00 дан сўнг медаллар учун жанглар бўлиб ўтади.

Шунингдек, турнирнинг очилиш маросими 15-апрел куни соат 16:00 да бошланади.

Мусобақа қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:

- Катталар ўртасида самбо ва жанговор самбо (эркаклар ва аёллар)

- Ёшлар ўртасида самбо ва жанговор самбо (йигитлар ва қизлар)

- Ўсмирлар ва кадетлар ўртасида самбо (йигитлар ва қизлар)

- Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида самбо

- Спорт усталари (фахрийлар) ўртасида самбо

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг