locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент самбо бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди

Бу сафарги турнир тартиб бўйича тўртинчиси бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент самбо бўйича халқаро хотира турнирига мезбонлик қилди
Фото: Самбо ассоциацияси

25 апрель куни Тошкент шаҳридаги "Жар" спорт мажмуасида самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, жаҳон чемпиони Анатолий Васильевич Кочедиков хотирасига бағишланган мусобақада 220 нафардан ортиқ ўсмир самбочилар ғолиблик учун курашишди.

Мусобақада ўзбекистонлик самбочилардан ташқари Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия мамлакатларидан жамоалар совринли ўринлар учун баҳсларга киришди.

Турнирни кузатиш учун Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ бош котиб Ойбек Касимов, Осиё-Океания самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов ва бир қатор хорижий меҳмонлар аренага келишди.

Қайд этиш лозимки, мазкур мусобақа анъанавий тарзда ташкил этиб келинмоқда. Бу сафарги турнир тартиб бўйича тўртинчиси бўлди. Мусобақа нуфузи ва иштирокчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг