Тошкент – Осиёнинг ёш пляж волейбол юлдузларини қарши олишга тайёрланмоқда!
Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан жорий йил май–июн ойларида юртимизда ўтказилиши режалаштирилган нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик ишлари изчил давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) делегацияси Ўзбекистон волейбол федерацияси вакиллари билан биргаликда Тошкент шаҳрида расмий инспекция ташрифини амалга оширди.
🔹 2026 йил 6–10 май кунлари бўлиб ўтадиган Осиё U-18 пляж волейбол чемпионати
🔹 2026 йил 11–14 июн кунлари ўтказиладиган AVC Beach Tour мусобақалари
Делегация томонидан мусобақаларни қабул қилиш учун тавсия этилган Олимпия шаҳарчаси ҳамда ЖАР стадиони майдонлари кўздан кечирилди ва мазкур объектлар халқаро даражадаги пляж волейбол турнирларини ўтказиш талабларига мос экани тасдиқланди. Шунингдек, мусобақа майдонларини жиҳозлаш, қизиш (warm-up) ҳудудларини ташкил этиш ҳамда логистика масалаларини такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Ушбу таклифлар турнирларни юқори савияда ва профессионал даражада ўтказишни таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистон волейбол федерацияси Осиё миқёсидаги ушбу нуфузли мусобақаларни юксак савияда ташкил этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Юртимиз халқаро спорт майдонида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этади.