locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон миллий жамоаси мусобақада 10 нафар спортчи билан қатнашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тошкент илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Фото: OlympicUz

Тошкент шаҳридаги «Олимпия шаҳарчаси» 19–25 октябр кунлари стол тенниси бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Катталар ўртасидаги қитъа биринчилиги Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётгани билан аҳамиятлидир.

Мусобақада 33 мамлакатдан жами 255 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Регламентга кўра, беллашувлар яккалик, жуфтлик, аралаш жуфтлик ва жамоавий дастурларда ўтказилади.

Чемпионатнинг жамоавий дастурида келаси йили Қозоғистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмалар ҳам ўйналади. Шу сабабли қитъа биринчилиги иштирокчилар учун нафақат Осиё чемпионлиги, балки жаҳон миқёсидаги мусобақада қатнашиш имконияти нуқтаи назаридан ҳам муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон миллий жамоаси мусобақада 10 нафар спортчи билан қатнашади. Ҳамюртларимиз 12 октябрдан бошлаб КХДР ва Қирғизистон миллий жамоалари билан биргаликда мусобақа олдидан сўнгги тайёргарлик йиғинини ўтказади.

Маълумот учун, Тошкентда катталар ўртасидаги стол тенниси бўйича Осиё чемпионатининг илк бор ташкил этилиши мамлакатимизда ушбу спорт турини ривожлантириш йўлидаги муҳим воқеа бўлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг