Тошкент-2027 Пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати дастури эълон қилинди
WPA (Жаҳон пара енгил атлетика ташкилоти) Тошкент-2027 Пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг медаллар дастури ва саралаш мезонларини эълон қилди.
Мусобақа 2027 йилнинг 19–27 июнь кунлари Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтади.
Тошкент-2027 дастурида Нью-Деҳли-2025 Жаҳон чемпионатидаги барча йўналишлар сақлаб қолинди. Шу билан бирга, дастурга яна 16 та медалли йўналиш қўшилиб, уларнинг умумий сони 202 тага етказилди. Шундан 111 таси эркаклар, 90 таси аёллар ва биттаси аралаш йўналиш ҳисобланади. Бу 2017 йил Лондонда ўтказилган Жаҳон чемпионатидан буён энг юқори кўрсаткичдир.
Шунингдек, Лос-Анжелес-2028 Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган барча 164 та медалли йўналиш Тошкент-2027 Жаҳон чемпионатида ҳам ўтказилади.
Тошкент-2027 дастурига бешта янги медалли йўналиш қўшилди. Яна 11 та медалли йўналиш эса Нью-Деҳли-2025 дастуридаги мавжуд йўналишларнинг алоҳида тоифаларга ажратилиши натижасида шакллантирилди.