locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тошкент 2026 йилда Осиё Олимпия Кенгашининг Бош Ассамблеясига мезбонлик қилади

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Gazeta.uz

Осиё Олимпия Кенгаши (ОК) бош директори Ҳусейн Ал Мусалламнинг 2026 йилда Тошкент шаҳрида ОКнинг 46-Бош Ассамблеясини ўтказиш тўғрисидаги таклифи анжуман қатнашчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Бу Ўзбекистонда спорт ва олимпия ҳаракатига қаратилаётган юксак эътибор, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонидаги нуфузидан далолат беради.

Маълумки, Бош Ассамблея — Осиё Олимпия Кенгашининг энг олий бошқарув органи ҳисобланади. Унда қитъанинг 45 мамлакати Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари иштирок этиб, Осиёда спортни ривожлантириш, спорт сиёсати ва истиқболли йўналишлар юзасидан муҳим қарорлар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йили ҳам Тошкент ОК Ижроия қўмитаси йиғилишига муваффақиятли мезбонлик қилган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг