locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ТошДТУ ректори “Энг яхши спорт тадбирларини ташкил этган ОТМ” раҳбари сифатида эътироф этилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ТошДТУ ректори “Энг яхши спорт тадбирларини ташкил этган ОТМ” раҳбари сифатида эътироф этилди
Расм: Gazeta.uz

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг спорт мажмуасида “Универсиада” спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими тантанали тарзда бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймурадов, ҳукумат вакиллари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, шунингдек, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарлари, олий таълим муассасаларининг мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Маросим доирасида Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймурадов “Энг яхши спорт тадбирларини ташкил этган олийгоҳ” раҳбари сифатида махсус ташаккурнома билан тақдирланди. Бу эътироф унинг раҳбарлигида университетда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган амалий саъй-ҳаракатлар натижаси сифатида баҳоланди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг