locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Топурия ярим ўрта вазнга ўтиш шарти ҳақида гапирди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Топурия ярим ўрта вазнга ўтиш шарти ҳақида гапирди
Расм: gettyimages.com

UFCнинг собиқ ярим енгил вазн тоифасидаги чемпиони Илия Топурия ўзининг ярим ўрта вазнга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Нега йўқ экан? Агар шундай имконият берилса ва жанг қизиқарли бўлса, мен тайёрман», — деди Топурия матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 29 июн куни UFC 317 турнири доирасида Илия Топурия ва Чарлз Оливейра енгил вазн тоифасидаги бўш турган чемпионлик камари учун жанг ўтказади. Ушбу камарни Ислам Махачев ярим ўрта вазн чемпиони Жек Делла Маддаленага қарши жанг қилиш мақсадида бўшатганди.

Топурия профессионал фаолияти давомида 16 та ғалабага эришган ва ҳали бирор марта ютқазмаган. Оливейра эса 35 ғалаба ва 10 мағлубиятга эга. Унинг бир жанг натижасиз деб топилган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг