locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Томас Дункер қайтадан Африка Кураш Иттифоқи Президенти этиб сайланди

Конгресс доирасида 2026–2030 йиллар учун Африка Кураш Иттифоқи Бошқарув қўмитасига сайловлар ҳам ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Томас Дункер қайтадан Африка Кураш Иттифоқи Президенти этиб сайланди
photo: Kurash Uzbekistan

Томас Дункер қайтадан Африка Кураш Иттифоқи Президенти этиб сайланди

Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрида кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги 22-Африка чемпионати доирасида Африка Кураш Иттифоқининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Конгрессда Африка қитъасида курашни янада ривожлантириш, миллий федерациялар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мусобақалар географиясини кенгайтириш ҳамда спортнинг қитъадаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Конгрессига раҳбарлик қилган Африка Кураш Иттифоқи Президенти Томас Дункер курашни Бутун Африка ўйинлари дастурига киритиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган келишувлар ҳақида маълумот берди. Ушбу йўналишда Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти вазифасини бажарувчи Зиёвиддин Хўжиниёзов томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш алоҳида қайд этилди.

Конгресс доирасида 2026–2030 йиллар учун Африка Кураш Иттифоқи Бошқарув қўмитасига сайловлар ҳам ўтказилди.
Делегатлар томонидан қитъада курашни ривожлантириш борасидаги фаолияти юқори баҳоланган Томас Дункер қайтадан АКУ Президенти этиб сайланди.

Шунингдек, Мартил Нгока Вице-президент, Урбан Кея эса Бош котиб этиб сайланди.

Африка Кураш Иттифоқининг 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Бошқарув қўмитаси:

Томас Дункер — Президент, Жанубий Африка Республикаси
Мартил Нгока — Вице-президент, Конго Республикаси
Урбан Кея — Бош котиб, Конго Республикаси
Вилли Полсен — Хазиначи, Ботсвана
Филип Претриус — Техник директор, Жанубий Африка Республикаси
Роди Киба — спорт директори, Конго Республикаси
Тедди Рита — Ҳақамлар директори, Маврикий
Симба Мапнда — Мураббийлар директори, Зимбабве
Муҳаммад Собеҳ — Президент аппарати вакили, Миср
Жуд Муседжу — Қочқинлар масалалари координатори, Конго Демократик Республикаси

Халқаро Кураш Ассоциацияси Томас Дункер ва янги сайланган Бошқарув қўмитаси аъзоларини табриклайди ҳамда уларга келгуси фаолиятида муваффақият тилайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг