Толиббой Йўлдошев фаолиятидаги энг яхши кўрсаткич билан Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бошланган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг дастлабки куни Ўзбекистон терма жамоаси учун якунланди.
Қувонарлиси, эркаклар ўртасида F37 тоифасида ўтказилган ядро улоқтириш баҳслари биз учун муваффақиятли ўтди. Унда иштирок этган Париж-2024 Паралимпия ўйинлари ғолиби ва совриндори Толиббой Йўлдошев 15.86 м натижа билан Жаҳон чемпионати бронза медалига эга чиқди. Қайд этиш жоиз, бу Йўлдошев карьерасидаги ҳозирга қадар бўлган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Жаҳон чемпионати
Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F37)
1 Альберт Хинчагов (Нейтрал мақомдаги спортчи) - 16.55 (ЖЧ рекорди)
2 Александр Белобоков (Нейтрал мақомдаги спортчи) - 16.16
3 Толиббой Йўлдошев (Ўзбекистон) - 15.86
Шу тариқа, 22 ёшар Толиббой ўз фаолиятида иккинчи бор дунё биринчилиги шоҳсувасига кўтарилди. У 2023 йил Париж мезбонлигидаги ЖЧда ҳам бронза медалига сазовор бўлганди.