Тим Цзю учта асосий рақибини санаб ўтди
Австралиялик боксчи реванш олгандан сўнг қайси жанглар ҳақида ўйлаяпти?
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olamsport.uz
Супер яримўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тим Цзю кейинги жангларда рингда кўришни истаган рақибларини маълум қилди. 20 июл куни Лас-Вегасда у WBC чемпиони, америкалик Себастьян Фундорага қарши реванш жангини ўтказади. Унинг сўзларига кўра, жанг қилмоқчи бўлган асосий номзодлар шулар:
“Бир нечта исм бор — Кейт Турман, Жермелл Чарло, Себастьян Фундора. Бу учовлон менинг назаримда”, — деди Цзю.
Маълумот ўрнида, Тим Цзю сўнгги жангини жорий йил апрелида Жозеф Спенсерга қарши ўтказган ва рақибини муддатидан аввал мағлуб этган эди.
Бакрадзе Иман
Редактор