locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тиббиёт ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди

Барча иштирокчилар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Тиббиёт ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод спорт мажмуаси”да “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида “Соғлом танда — сифатли тиббиёт” шиори остида ўтказилган спорт мусобақалари юқори савияда ташкил этилиб, қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда якунланди.

Мазкур мусобақалар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган тиббиёт ходимлари Шахмат-шашка, Мини-футбол, Волейбол ҳамда Стол тенниси спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар.

Мусобақалар давомида иштирокчилар наfaқат спортда, балки жамоавийлик, ҳамжиҳатлик ва дўстлик борасида ҳам юқори натижаларни намоён этдилар.

Якуний натижаларга кўра, барча иштирокчилар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг