Тхэквондо WT ривожи йўлида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми тузилди
Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров, Ўзбекистон тхэквондо WT ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими ижрочи директори Обиджон Ахадов ҳамда Бухоро вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддинов ўртасида спорт соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, тизимли ишларини йўлга қўйиш ҳамда тхэквондо WT спорт турини ривожлантиришга қаратилган уч томонлама меморандум имзоланди.
Мазкур келишувнинг асосий мақсади Бухоро вилоятида тхэквондо WT спорт турини оммалаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли спортчиларни эрта босқичда аниқлаб, уларни профессионал спорт тизимига жалб этишдан иборатдир. Шунингдек, ушбу ҳамкорлик спорт соҳасида таълим, амалий машғулот ва мусобақа жараёнларини янада уйғунлаштиришга хизмат қилади.